Ўзбекистон “Марказий Осиё – Форс корфази” транспорт коридори бўйича меморандумни тасдиқлади

Дата: 14:25, 20-10-2014.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ - Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “Марказий Осиё – Форс корфази” транспорт коридорини яратишга доир келишувни амалга ошириш бўйича ўзаро тушиниш ҳақидаги меморандумни тасдиқлаш ҳақидаги қарорни имзолади, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири душанба куни.

Ўзбекистон Президенти республика ИИВга Ўзбекистон томонидан кўрсатилган халқаро келишувнинг кучга кириши учун зарур ичкидавлат тартибларини бажарилганлиги ҳақидаги тегишли билдиргини депозитарийга йўллашни топширди.

Августда Масқатда (Уммон) Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Уммон ташқи ишлар вазирлари кўрсатилган транспорт коридорини яратишга доир келишувнинг кучга кириши ҳақидаги меморандумни имзолаган эдилар.

Ушбу коридорни яратишга доир келишув Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Уммон ва Қатар ҳукуматлари томонидан 2013 йил апрелда имзоланган эди. 2013 йилда Қатар томони ушбу келишувдан чиқишини маълум қилди. Транспорт-транзит коридорининг бир қисми Ўзбекистон, Туркманистон ва Эронни боғловчи темир йўлдан ўтади, колган қисми эса денгиз бўйлаб Эрон портлари Бендер Аббос ва Чохбахордан Уммон портларига чиқади.

Транспорт коридорининг ишга тушиши лойиҳада иштирок этаётган мамлакатлар иқтисодиётлари ривожи, янги иш ўринлари очилиши, ижтимоий ва саноат инфраструктурасини қуришга катта туртки бериши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: