Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида пул ўтказмаларига энг кам боғлиқ

Дата: 17:20, 23-10-2015.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ - Ўзбекистон Тожикистон ва Қирғизистонга қараганда меҳнат мухожирлари жўнатаётган пул ўтказмаларига камроқ боғлиқ, лекин улар ҳажми бўйича етакчилик қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу хулосалар Евроосиё ривожланиш банки (ЕОРБ) ва БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган “Марказий Осиёда меҳнат мухожирлиги, пул ўтказмалари ва инсон тараққиёти” таҳлилий маърузасида келтирилган.

Тадқиқот муаллифлари фикрига кўра, 90% ошиғи Россия ва Қозоғистондан келаётган пул ўтказмалари Тожикистон ва Қирғизистон ЯИМ навбати билан 40-50% ва 30% ошиғини ташкил этади. Ўзбекистонда эса, Жаҳон банки маълумотларига кўра, ЯИМ атига 12% муҳожирлар пулларидан иборат.

Шунингдек, маърузада Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари Россияда рўйхатдан ўтган 11 млн хорижликларнинг учдан бирини ташкил қилиши таъкидланган.

Маълумот ўрнида, РФ Федерал миграциоя хизмати маълумотларига кўра, бир йилда Ўзбекистоннинг Россиядаги фуқаролари сони 17,3% камайган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: