Ўзбекистон Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари орасида солиқ юки бўйича 12 ўринни эгаллади

Дата: 13:12, 18-01-2018.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2017 йил якунлари бўйича Жаҳон банки томонидан PricewaterhouseCoopers аудиторлик компанияси билан ҳамкорликда солиқ юки бўйича тузилган  Paying Taxes рейтингида Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари орасида 12 ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Рейтингга кўра, Ўзбекистонда фойда солиғи 11,5%, иш ҳақи солиғи 24,9%, бошқа солиқлар 1,9%, жами солиқлар 38,3% ташкил этади.

Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида солиқ юки Грузияда (14,3%, 0%, 2,1%, 16,4%), Арманистонда (17,6%, 0%, 0,9%, 18,5%), Қирғизистонда (6,4%, 19,5%, 3,1%, 29%), Қозоғистонда (16,2%, 11,2%, 1,8%, 29,2%) ва Украинада (11,9% , 24,8%, 1,1%, 37,8%) бундан қуйи.

 Шу билан бирга, солиқ юки Озарбайжонда (13%, 24,8%, 2%, 39,8%), Молдовада (8,9%, 31,3%, 0,3%, 40,5%), Россияда (8,8%, 36,3%, 2,4%, 47,5%), Белоруссияда (10,8%, 39%, 3,1%, 52,9%) ва Тожикистонда (17,7% 28,5%, 19%, 65,2%) Ўзбекистондагидан юқори.

 Эслатиб ўтамизки, Paying Taxes рейтингида Марказий Осиё ва Шарқий Европанинг фақатгина 19 мамлакати бор.

Сурат манбаи: https://www.romania-insider.com/romania-pwc-paying-taxes-2018/

Янгилик билан ўртоқлашиш: