Ўзбекистон “Марказий Осиё + Япония” мажлисида иштирок этди

Дата: 13:41, 20-03-2014.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси “Марказий Осиё + Япония” Диалогининг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги катта лавозимли шахсларининг Токио шаҳрида бўлиб ўтган саккизинчи мажлисида иштирок этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ТИВ хабар беришларича, мажлисда шунингдек Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Япониянинг расмий вакиллари қатнашди. Томонлар савдо ва инвестициялар, барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, Афғонистондаги вазият каби масалаларни муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, Диалогда иштирокчи-мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган 5-мажлисига тайёргарлик масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Мажлис иштирокчилари Япония ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан қабул қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: