Ўзбекистон “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти йиғилишида иштирок этади
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси делегацияси “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги 10-йиғилишида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИВ маълумотига кўра, йиғилиш Ашхобод шаҳрида (Туркманистон) 24 ноябр куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда Ўзбекистон ва Япониянинг ўзаро савдо айланмаси деярли $190 млнни ташкил қилди. Ўзбекистонда Япония компанияларининг 12 ваколатхоналари очилган. Япон тадбиркорлари иштирокидаги 10 корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда.