Ўзбекистон “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг кенгашида иштирок этди

Дата: 12:20, 05-03-2015.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси делегацияси “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги 9-Кенгашида иштирок этди, дея хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Токио шаҳрида бўлиб ўтган кенгашда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Япония расмий вакиллари ҳам қатнашдилар”, - дейилади ТИВ хабарида.

Бўлиб ўтган учрашувда Мулоқот доирасидаги қишлоқ хўжалиги соҳаси, наркотик моддаларнинг ноқонуний ҳаракатига қарши кураш ва иштирокчи давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга йўналтирилган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, 2016-йилда Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Мулоқот иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирларининг 6-Кенгашига тайёргарлик жараёни ҳам муҳокама қилинди, деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: