Ўзбекистон Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд барпо этиш бўйича олти таклиф билан чиқди

Дата: 15:14, 18-12-2015.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд (МОЯҚҲҲ) барпо этиш бўйича олти таклиф билан чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таклифлар Тошкентда МОЯҚҲҲ яратишга бағишланган муассасалараро конференцияда очиқланди.

Бундай ҳудудни барпо этиш бўйича асосий принциплар билан келишган ҳолда Ўзбекистон қуйидагиларни таклиф қилмоқда:

- Марказий Осиё мамлакатлари билан ядро ва радиацион хавфсизликни таъминлаш, ядро қуролини тарқатмаслик, минтақа давлатлари ҳудудидан ажралувчи ва радиоактив моддаларни ноқонуний олиб кириш ва чиқишнинг олдини олиш;

- ядро ва радиацион хавфсизликни таъминлаш соҳасида биргаликдаги фаолиятни кучайтириш, хусусан, собиқ уран рудниклари ҳудудлари фаолиятидан зарар кўрган ҳудудларни реабилитация қилиш соҳасида;

- ҳудуд мамлакатларига халқаро донорлар томонидан ҳар томонлама экспертиза ўтказиш, эксперт назоратини таъминлашни илмий ва техник қўллаб қувватлаш, ноқонуний савдо, ходимларни ўқитиш йўли билан ХБРЯМ таъсири хавфини баҳолашда кўмаклашиш;

- собиқ уран ишлаб чиқариш объектларини тиклаш ва соғломлаштиришга куч ва маблағ сарфлаш, миллий ва минтақавий даражада радиацион хавфсизликни таъминлаш;

- қолдиқ материаллар ва тоғ жинсларининг ҳолати ва уларнинг атроф муҳитга таъсири бўйича қўшни давлатлар тегишли органлари билан доимий ахборот алмашиш;

- халқаро донорлар ва ташкилотлар билан уран қолдиқлари ва рудниклари ўтмиш фаолияти натижасида ифлосланган ҳудудларни экологик реабилитация қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш.

Янгилик билан ўртоқлашиш: