Ўзбекистон Марказий Осиёдаги қарзи энг оз мамлакат
Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг оз қарз олган мамлакатдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Европа Тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) маърузасига асосланган ҳолда.
ЕТТБ маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ЯИМдан 13% ташкил этади.
Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларнинг ташқи қарзлари миқдори қуйидагича: Қозоғистон (ташқи қарз – ЯИМдан 67%, ташқи давлат қарзи – ЯИМдан 13,5%), Қирғизистон – 74,2%, 47,7%, Тожикистон – 43,2%, 29,2%, Туркманистон – 20,6%, 20,6%.