Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси сайловлар бўйича брифинглар графигини аниқлаштирди
Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) томонидан 21 декабр куни ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сайловлари ва улардаги овоз бериш ҳамда сайловлар бўйича брифинглар графигига аниқлик киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
МСКдан хабар қилишларича, 20 декабр соат 16:00да сайловларга тайёргарлик бўйича, сайлов кунининг ўзида эса (21 декабр) соат 13:00, 17:00 ва 21:00да навбати билан уч брифинг ташкил этилади.
Сайловлардан кейинги куни (22 декабр) соат 11:00да парламент қуйи палатаси, шунингдек Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатасига депутатлар сайловларининг дастлабги натижаларига бағишланган брифинг ўтказиш режалаштирилган.
30-31 декабр кунлари соат 17:00да қуйи палата, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сайловлари, шунингдек Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатасига депутатлар сайловларнинг якунларига бағишланган брефинглар бўлиб ўтади.
20 ва 21 декабрдаги брифингларда маҳаллий ва хорижий ОАВнинг вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлари ва ҳаракатлар келган кузатувчилар қатнашадилар. 22, 30 ва 31 декабрдаги брифингларда уларга сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари қўшиладилар.