Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловларининг ғолиби деб тан олди

Дата: 19:05, 09-12-2016.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловларининг ғолиби деб тан олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Натижаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев ғолиб чиқди”, - дейилади жума куни тарқатилган хабарда.

МСК маълумотига кўра, овоз бериш жараёнида сайловчилар рўйхатига киритилган 20 млн 461 минг 805 нафар сайловчидан 17 млн 951 минг 667 нафари иштирок этган. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,73%ни ташкил қилади.

Хусусан, “Миллий тикланиш” Демократик партияси номзоди Сарвар Отамуратовни ёқлаб 421 минг 55 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,35% овоз берди, Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан (ЎХДП) номзоди Хатамжон Кетмоновни ёқлаб 669 минг 187 нафар сайловчи ёки 3,73%, “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партияси номзоди Наримон Умаровни ёқлаб 619 минг 972 нафар сайловчи ёки 3,46% ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзоди Шавкат Мирзиёевни ёқлаб 15 млн 906 минг 724 нафар сайловчи ёки 88,61% сайловчилар овоз бердилар.

“(...) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблашга қарор қилди”, - деб таъкидланади хабарда.

Олдин маълум қилингани каби, 4 декабрда Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтган эди. Унинг бошланғич якунларига кўра, Ш.Мирзиёев 88,61% овоз олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: