Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида кечаю-кундуз ишлаб турадиган ишонч телефонини ишга туширилди

Дата: 15:17, 02-11-2016.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – 1 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида кечаю-кундуз ишлаб турадиган ишонч телефонини (0 371 239-35-62), шунингдек факс (0 371 239-42-43) ва электрон почта ([email protected]) ишга туширди, деб хабар беради МСК матбуот хизмати.

Маълумотга кўра, мазкур ишонч телефони “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш чоғида қонун бузилишларининг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, улар юзасидан қонунда белгиланган чораларни кўриш таъминлаш мақсадида” йўлга қўйилган.

Шунингдек, янги линия округ, участка сайлов комиссиялари билан доимий алоқа ўрнатишни таъминлаш мақсадида очилган.

Эслатиб ўтамизки, 29 октябрда Ўзбекистон МСК Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либераль-демократик партияси (ЎзЛиДеп) Шавкат Мирзиёевни, “Миллий тикланиш” Демократик партияси Сарвар Отамурадовни, “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партияси Наримон Умаровни, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП) Ҳотамжон Кетмоновни президенлик сайловларида номзод сифатида рўйхатга олди. 

Муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайловлари 2016 йил 4 декабрда ўтказилади. Сайловлар Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатида вафот этгани муносабати билан ўтказилмоқда.

Президент 5 йил муддатга сайланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: