Ўзбекистон маршрут таксиларини йиғишни бошлашни режалаштирмоқда

Дата: 17:31, 01-02-2017.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон маршрут таксилари учун замонавий минибаслар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Sputnik Ўзбекистон нашри мухбирига “Ўзавтосаноат”даги манбанинг берган хабарига кўра, минибасларни Самарқандда хорижий ишлаб чиқарувчи иштирокида йиғиш кўзда тутилмоқда.

Ҳозирги вақтда ўзбек томони бир неча хорижий ширкатларнинг ушбу йўналишдаги имкониятларини ўрганмоқда. “Айни пайтда хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Шаҳар атрофи ва ҳудудий йўналишлардаги такси ҳайдовчиларини сифатли техника билан таъминлаш учун йиғиш ишларини 2018 йилда бошлаш белгиланган. Асосан 11 ва 18 ўринли минибасларни ишлаб чиқарилади, шунингдек, уларда тик туриб кетувчи йўловчилар учун ҳам жой бўлади”, - деб таъкидлади манба.

Янги 300 ортиқ янги ҳаракат йўналишларида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур. Йўналишлар яқин тўрт йилда очилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, мамлакатда кўпчилигида замонавий техника етишмаётган 4,3 мингдан зиёд доимий маршрутлар ҳам мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: