Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 169-ўринни олди
Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – “Чегера билмас репортёрлар” халқаро ташкилоти томонидан тузилган матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 169-ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистондан юқорида Грузия (64-ўрин), Арманистон (79-), Қирғизистон (89-), Украина (102-), Россия (148-), Тожикистон (149-), Беларусь (153-), Қозоғистон (157-) ва Озарбайжон (162-) бор.
Ўзбекистондан қуйида эса Хитой жойлашди (176-).
Рейтинг жами дунёнинг 180 мамлакатини қамраб олган.
Рейтингга Норвегия, Швеция, Финляндия бошчилиқ қилиб, сўнгги уч ўринда Туркманистон, Эритрея ва Шимолий Корея бормоқда.
Маълумот ўрнида, Бутунжаҳон матбуот эркинлиги рейтинги 2002 йилдан бери “Чегера билмас репортёрлар” халқаро ташкилоти томонидан эълон қилинади.