Ўзбекистон матбуоти Тошкендаги кўргазмада тақдим этилди

Дата: 10:39, 19-11-2015.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – 18-20 ноябрда Тошкендаги “Ўзэкспомарказ”да V “Ўзбекистон матбуоти” миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агантлигидан мълум қилишларича, кўргазмада етакчи даврий босма нашрлар ва нашриётлар тақдим этилган. Марказий ҳамда ҳудудлардаги ёшлар даврий нашрларга алоҳида эътибор қаратилган.

Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Вазирлар Маҳкамаси кўмагида ташкил этилган.

ЎзМАА таъкидлашларича, ОАВ давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми йўлга қўйилган. Солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш натижасида (Президентнинг 2011 йил 30 декабрдаги 1672-сонли қарорига мувофиқ) Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги корхоналарнинг ўзида жами $9,4 млн ҳажмидаги модернизация ишлари амалга оширилди.

Давлат раҳбарининг 2012 йил 16 июлдаги 4453-сонли қарорига мувофиқ, оммавий ахборот воситалари, матбаа корхоналари ва нашриётлар фаолиятига рухсатнома ва лицензия олиш учун тўланадиган давлат божи ставкалари 2 баробарга камайтирилди.

2015 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, Агентлик томонидан рўйхатга олинган оммавий ахборот воситаларининг умумий сони 1422тага (688 таси газета, 295таси журнал, 15таси ахборотнома-бюллетен, 4таси ахборот агентлиги, 65таси телевидение, 31таси радио, 324таси веб-сайтлар), матбаа корхоналари 1677тага, нашриётлар сони 112тага етди.

“Ўзбекистон матбуоти” миллий кўргазмаси ва “Болалар адабиёти” кўргазмаси доирасида “Йилнинг энг яхши китоби” республика кўрик танлови ғолибларини такдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: