Ўзбекистон мавжудларини янгилаш ва янги ишлаб чиқаришларни яратиш бўйича 67 инвестлойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

Дата: 15:37, 21-02-2019.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – 2019-2021 йилларда Ўзбекистон мавжудларини янгилаш ва янги ишлаб чиқаришларни яратиш бўйича 67 инвестлойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзқурилишматериаллари” АЖ томонидан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда Қурилиш материаллари саноатидаги инвестиция лойиҳалари рўйхати ишлаб чиқилган. У 2019-2021 йилларда умумий қиймати$1,3 млрд, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига $692 млн миқдорида амалдаги корхоналарни техник ва технологик янгилаш ҳамда янги корхоналар барпо этиш бўйича 67 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишни кўзда тутади”, - дейилади президентнинг “Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йилга цемент ишлаб чиқариш қувватлари ҳажмларини 17 миллион тоннага, архитектура-қурилиш ойнасини – 32 миллион квадрат метрга, ёғоч-қипиқ плитаси (ДСП)ни – 380 минг куб метрга, газ-бетон блокларини – 700 минг куб метрга, гулқоғозларни – 4,5 миллион рулонга, кўп қаватли уйлар қурилиши учун йирик панелли темир-бетон буюмларини – 180 минг квадрат метрга етказган ҳолда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасига 2019 йил 1 апрелга қадар ушбу бандда белгиланган қурилиш материаллари саноатидаги инвестиция лойиҳалари рўйхатини, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини (“йўл харитаси”ни) тасдиқлаш топширилди.

Сурат манбаи: expert.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: