Ўзбекистон Мажбурий ижро бюроси мутахассислари терминаллар билан жиҳозланади

Дата: 15:30, 11-07-2017.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ташкил этилган Мажбурий ижро бюроси ходимлари терминаллар билан жиҳозланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу меъёр президентнинг 23 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюрочиси фаолияти самарадорлигини таъминлаш чоралари ҳақида”ги Р-4977 фармойишида мавжуд.

Бюрони 4386 та терминал билан ҳам таъминлаш кўзда тутилмоқда. Терминалларнинг 4193 таси электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилувчи давлат инспекторларига топширилади. Ҳаракатланиш қулайлигини ошириш учун инспекторларга мопедлар ҳам берилади.  

Хужатга мувофиқ, турар жой ва нотурар жой фонди, шунингдек электр энергияси ва табиий газни ҳисобловчи асбоблар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилади.

1,1 млн дона электр ҳисоблагичлар электр энергиясини автоматик назорат қилиш ва ҳисоблаш тизимига (ЭАНҲТ) улаш, 1,5 млнтаси замонавийларига алмаштириш, 21,5 мингтаси аввал ҳисоблагич бўлмаган нуқталарда ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Асбоблар энергия билан таъминловчи корхоналар ҳисобидан алмаштирилади.

Режаларда “1107” қисқа рақамида ишонч телефони фаолиятини йўлга қўйиш ҳам бор. Унга исталган одам электр энергияси ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳақида маълум қилишлари мумкин бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: