Ўзбекистон МБ 100 минг сўмлик купюрани 25 февралдан бошлаб чиқаришни бошлайди

Дата: 14:37, 18-02-2019.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки (МБ) 100 минг сўмлик ($12 атрофида) купюраларни 25 февралдан бошлаб муомалага чиқаришни бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йилнинг 25 февралдан бошлаб қиймати 100 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиси муомалага чиқарилиши тўғрисида маълум қилади”, - дейилади банк назоратчисининг хабарида.

Қайд этилишича, банкнотанинг олд қисмига астроном-олим Мирзо Улуғбек портери ва қуёш тизими модели тушурилган. Банкнота қараш бурчагидан келиб чиқиб рангини ўзгартиради. Ўлчами 144х78 мм бўлган банкнота махсус ҳимояланган қоғозда чоп этилган.

Купюранинг бошқа томонида Мирзо Улуғбек обсерваторияси у ишлаган Самарқанд шаҳри кўрсатилган ҳолда тасвирланган. Пул белгиси барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

Банкнотанинг дизайнини яратишда 5D эффектлардан фойдаланилган. Олд ва орқа томонларининг фони асосан оч жигарранг ва ҳаво рангларидан иборат.

Шунингдек, банкнотнинг чап томонида жойлашган яшил рангдаги махсус элемент кўзи ожиз инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалиги ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда энг юқори қийматга эга банкнота 50 минг сўмлик ($6 атрофида) бўлиб, 2017 йил 22 августда муомалага киритилган.

Сурат манбаи: cbu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: