Ўзбекистон МБ кайта молиялаш ставкасини йилига 14% миқдорида ўзгаришсиз қолдирди

Дата: 17:01, 30-04-2018.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки (МБ) қайта молиялаш ставкасини йилига 14% миқдорида ўзгаришсиз қолдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) молия назонатчисининг хабарига таянган ҳолда.

“Марказий банк Бошқаруви 2018 йил 28 апрелдаги йиғилишда қайта молиялаш ставкасини, иқтисодиётдаги мавжуд ва кутилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, йиллик 14% миқдорида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди”, - дея қайд этилади МБ хабарида.

Маълум қилинишича, Марказий банк пул-кредит сиёсатини юритишда эҳтиёткорона ёндашувга амал қилади. МБ маълумотларига кўра, иқтисодиётда номинал фоиз ставкалари юқори бўлишига қарамасдан реал фоиз ставкалари ижобилиги минимал даражада сақланиб қолмоқда. Бунда, иқтисодий ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун зарур бўлган макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда инфляцион хатарлар салмоғининг юқорилиги пул-кредит сиёсати жорий шартларда давом эттиришни тақозо этади.

“Марказий банк инфляциянинг ички ва ташқи омиллари динамикасини, иқтисодиётдаги инфляцион хавфларнинг хусусияти ва даражасини ҳисобга олган ҳолда пул-кредит сиёсати шартларини шакллантириб боради. Қайта молиялаш ставкасини кўриб чиқиш бўйича Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2018 йил июль ойининг иккинчи ярмига режалаштирилган”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Эслатиб ўтамизки, қайта молиялаш ставкаси 2017 йил 24 июдан бери ўзгаришсиз қолмоқда. Ўшанда у 9%дан ҳозирги 14%гача оширилган эди.

Сурат манбаи: http://dneprovec.by/infograph/2017/10/18/17387

Янгилик билан ўртоқлашиш: