Ўзбекистон МДҲга аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлари йиғилишидаги иштирок этади

Дата: 11:54, 29-09-2017.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – 30-сентябрда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлари учрашувида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

 “Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва БМТ доирасида қабул қилинган “2030-йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартиби”ни амалга оширишга доир долзарб масалалар муҳокама қилинади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: