Ўзбекистон МДҲ Иқтисодий кенгашининг 81-йиғилишида иштирок этади

Дата: 10:01, 14-03-2019.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Иқтисодий кенгашининг 81-йиғилишида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

“15 март куни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж. Қўчқоров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москвада (Россия) МДҲ Иқтисодий кенгашининг 81-йиғилишида иштирок этади”, - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

МДҲ Ижроия қўмитаси маълумотига кўра, учрашув Туркманистоннинг раислигида бўлиб ўтади. Мажлис кун тартиби МДҲ давлатларининг иқтисодий соҳадаги ҳамкорлигининг кенг доирасидаги масалаларини қамраб олади. Хусусан, муҳокамада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича стратегияни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилади.

Сурат манбаи: qalampir.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: