Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари Молиявий разведкаси раҳбарлари кенгашига қўшилди
Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари Молиявий разведкаси раҳбарлари кенгашига қўшилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат Адлия вазирлигининг Телеграм-каналига асосланган ҳолда.
Муассаса маълумотларига кўра, куни кеча президент Ш. Мирзиёев мамлакатнинг МДҲ давлатлари молиявий разведка бўлинмалари раҳбарларининг кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги келишувга қўшилишга доир қарорни тасдиқлади.
“Мазкур халқаро шартномаларни амалга оширилишига Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти масъул этиб белгиланмоқда”, - деб таъкидланади хабарда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ТИВга МДҲ Ижроя қўмитасига республика томонидан ушбу ҳужжатга қўшилиш учун ички давлат тартибларини бажаришга доир тегишли билдирги юбориш топширилди.
Эслатиб ўтамизки, МДҲ давлатлари молиявий разведка бўлинмалари раҳбарларининг кенгаши молия разведкалари бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш, тезкор маълумот алмашиниш, кадрлар тайёрлаш ва улар малакасини оширишни ташкил қилиш кабилар билан шуғулланади.
Сурат манбаи: из открытых источников