Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида пул ўтказмалар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда

Дата: 19:59, 24-03-2017.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – 2016 йилда жисмоний шахсларнинг Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари $2,741 млрдни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия Банки малумотига асосланган ҳолда.

Хусусан, 2016 йилнинг илк чорагида Ўзбекистонга $378 млн, иккинчи чоракда $696 млн, учинчи чоракда $939 млн, тўртинчи чоракда $728 млн жўнатилган. Йил якуни бўйича бир ўтказманинг ўртача миқдори $279ни ташкил этди.

МДҲ мамлакатлари орасида иккинчи ўринда Тожикистон ($1,9 млрд), учинчида Қирғизистон ($1,7 млрд), тўртинчида Украина ($1 млрд) бормоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон барча пул ўтказилган мамлакатлар ўртасида Швейцариядан ($5,1 млрд) сўнг иккинчи поғонада турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: