Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ва бошқа давлатлар билан ташқи савдо айланмасини пасайтирди

Дата: 15:17, 02-11-2016.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг январ-июнида Ўзбекистон ҳам Мустақил ҳамдўстлик давлатлари (МДҲ) мамлакатлари, ҳам бошқа давлатлар билан ташқи савдо айланмасини пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.  

Хусусан, юқорида кўрсатилган муддатда умумий ташқи савдо айланмаси $11 млрд 613 млн 500 мингни ташкил қилди ёки 2015 йилнинг январ-июнидагига солиштирганда 95,3% ташкил этди.

Табиий равишда, МДҲ мамлакатлари ва бошқа давлатлар билан ташқи савдо айланмаси ҳам қисқарди ва ўз навбатида $4 млрд 242 млн 200 минг (91,1%) ва $7 млрд 371 млн 300 мингни (97,9%) ташкил этди.

Ташқи савдо айланмасида бошқа мамлакатлар етакчилик қилмоқда. Уларнинг улушига 63,5%, МДҲ мамлакатлари ҳиссасига эса 36,5% тўғри келмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: