Ўзбекистон МДҲ мамлакатларининг ҲХҚМ масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилишида қатнашади

Дата: 10:00, 06-04-2015.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ - Ўзбекистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларининг бугун Душанбеда бўлиб ўтадиган Ҳаво хужумига қарши мудофаа (ҲХҚМ) масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилишида қатнашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига асосланиб хабар қилмоқда.

“Йиғилиш иштирокчилари Мувофиқлаштирувчи қўмитанинг 2014 фаолиятини сарҳисоб қиладилар, 2015 йилда МДҲ ҲХҚМ бирлашган тизимини оператив ва жанговор тайёрлаш, соҳадаги тадқиқотларнинг устивор йўналишлари, ҲХҚМ бирлашган тизимини такомиллаштириш бўйича қатор масалаларни кўриб чиқадилар”, - деб хабар қилишди муассасада.

Шунингдек, делегатлар Ҳамдўстликнинг Тожикистонда жойлашиб, бу йил 20 йиллигини нишонлаётган ҲХҚМ тизимларидан бирининг иши билан танишадилар.

Қўмитанинг 42-йиғилишида Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари делегациялари қатнашади.

МДҲ ҲХҚМ бирлашган тизими 1995 йил 10 февралда Алматидаги келишув асосида ташкил этилган. Келишув муддати чекланмаган бўлиб, ва у бошқа мамлакатлар учун очиқ. Ҳозирда тизим таркибига МДҲга аъзо бўлган 8 мамлакат киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: