Ўзбекистон МДҲнинг бошқа мамлакатлари орасида ЯИМ ўсиш суръатлари бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди

Дата: 16:37, 16-08-2016.

Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг (МДҲ) бошқа мамлакатлари орасида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиш суръатлари бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жумладан, МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ЯИМ доимий нархларда 107,5% ташкил қилган.

Шунингдек, Тожикистон (106,6%), Туркманистон (106,3%) ва Арманистон ҳам  (104,4%) яхши ўсиш суръатларини намойиш қилганлар. Молдова (100,8%) ва Украинанинг (100,1%) ўсиши жуда озни ташкил этган.

Қоғоғистон (99,9%), Россия (98,8%), Қирғизистон (97,7%), Беларусь (97,5%) ва Озарбайжон (96,6%) салбий кўрсаткичларни намоён қилишган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: