Ўзбекистон меҳнат муҳожирлари бўйича келишув Россиядаги ўзбек фуқаролари хавфсизлигини таъминлашидан умид қилмоқда

Дата: 19:32, 19-06-2017.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Россия билан меҳнат муҳожирлари борасидаги шартнома республиканинг Россияда меҳнат қилаётган фуқаролар хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлайди, деди мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев. Бу ҳақида РИА Новости хабар қилди.

“Ўзбекистон” телеканали сюжетига кўра, Мирзиёев ўтган ҳафта “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш - давр талаби” конференцияда чиқиш қилган.

Ўзбекистон раҳбари, “чет элда ҳалол меҳнат билан даромад топаман деб юрган ёшларнинг хавфсизлиги ва тинчлиги муҳимлиги”ни таъкидлаб ўтган. Шу сабабли давлат раҳбари Россия билан меҳнат муҳожирлари борасидаги имзоланган шартноманинг муҳимлигига урғу берган.

“Болаларимиз ўша жойда ишлашмоқда ва улар тинчлик ва осойишталикда яшаши биз учун муҳим. Шу мақсадда иккитомонлама келишувлар имзоланди”, - деб иқтибос келтиради Мирзиёевнинг сўзларидан телеканал.

Эслатиб ўтамизки, апрелда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон фуқароларини РФ ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш учун ташкиллашган ҳолда саралаш ва жалб қилиш ҳақида келишув имзоланган эди. Хужжат ушбу йилнинг 4-5 апрел кунлари Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи доирасида имзоланган. Шунингдек, меҳнат муҳожирлиги соҳасида икки мамлакат ваколатли органлари ваколатхоналарини ташкил этиш ҳақида ҳам келишув тузилган эди.

Баҳоларга кўра, ҳозирда Ўзбекистон аҳолисининг 3 млни атрофидаси мамлакат ташқарисида пул ишлаб юрибди. РФ ИИВ маълумотига кўра, Россияда 1,7 млн Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади. 2017 йил бошидан бери уларнинг сони 600 минг кишига ўсди ва бу ўтган йил олдиндагидан 10% кўп демакдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: