Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги пенсия ёшининг ўзгариши ҳақидаги миш-мишларни радъ этди

Дата: 13:02, 27-01-2015.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги пенсия ёшининг ўзгариши ҳақидаги миш-мишларни радъ этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кейинги пайтларда фуқаролар томонидан Ўзбекистонда яқин орада пенсия ёши ўзгаришига доир мурожаатлар кўпайди. Шу сабабли Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг пенсия ёшини белгилаш қисмига бирон бир ўзгартишлар киритиш кўзда тутилмаётганлиги ҳақида хабар қилади. Ушбу миш-мишларда асос йўқ ва улар ҳақиқатга мос эмас”, – дейилади вазирлик хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: