Ўзбекистон Меҳнат вазири БМТ бош директори билан учрашди

Дата: 12:47, 09-06-2016.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов 105-Халқаро меҳнат конференцияси доирасида Халқаро Меҳант ташкилоти (ХМТ) бош директори Гай Райдер билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлик матбуот хизматидан хабар қилишларича, Гай Райдер Ўзбекистон ҲМТ билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш борасида машаққатли йўлни босиб ўтганини, мамлакат ўзи томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари доирасидаги мажбуриятларини бажаришда шаффоф ва тарафдор эканлигини, халқаро меҳнат стандартларини ҳаётга татбиқ қилишда сезиларли ўсишга эришганини қайд этиб ўтган. 

Республиканинг ушбу йўналишдаги иши Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари учун намуна бўлиши мумкин.

ХМТ раҳбари Гай Райдер ташкилот меҳнат соҳасида асосий тамойилларни амалга ошириш ҳамда бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича фаолиятнинг янги йўналишларини шакллантириш, уларни амалиётга жорий этиш билан боғлиқ вазифаларни бажаришда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлаб ўтган.

Ўзбекистон Меҳнат вазири 105-Халқаро меҳнат конференцияси доирасида 40 атрофида ишчи учрашувларини ўтказгани ҳам айтиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: