Ўзбекистон Меҳнат вазири Женевада ҳисобот берди

Дата: 15:08, 02-06-2016.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов Женевада бўлиб Халқаро меҳнат конференциясининг 105-сессиясида маъруза қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўз маърузасида вазир Ўзбекистонда Халқаро меҳнат ташкилотининг (ҲМТ) асос принципларига мувофиқ ўтказилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. Кейинги 3 йилда республика ҲМТ кўмагида муносиб меҳнат бўйича Мамлакат дастури амалга оширмоқда. У уч стратегик йўналиш бўйича устуворлик, вазифа ва индикаторларни ичига олади. Булар меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, бандликни таъминлаш бўйича фаол сиёсат юритиш ва ижтимоий ҳимоя ва меҳнат шароитларини яхшилаш кабилардир”, – деб таъкидлашди Меҳнат вазирлигида.

  Аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларга тўхталар экан вазир иқтисодиётнинг барқарор ўсиши Ўзбекистон учун устивор бўлган вазифаларни ҳал қилиш учун шароитлар яратганини таъкидлади. Фақат 2015 йилда Ўзбекистонда 980 минг киши ишга жойлаштирилди. Булардан 480 минги меҳнат бозорига энди қадам қўйган коллеж, лицей ва университет битирувчиларидир. Мамлакатда ёшларнинг ўз ишига асос солишига ҳам катта эътибор берилмоқда.

Шунингдек, конференция иштирокчилари мамлакатда амалга оширилаётган 2016-2018 йилларга мўлжалланган аграр соҳада меҳнат шароитлари, бандлик ва ижтимоий муҳофазани такомиллаштириш Ҳаракатлар дастури ҳақида маълумотлантирилди. Таъкидлаш зарурки, ушбу дастур ҳукумат томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки экспертлари билан ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар доирасида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: