Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказди
Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги раҳбарияти мамлакатда ташриф билан бўлиб турган АҚШ Меҳнат вазирлиги вакиллари билан учрашув ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вазирлик маълумотига кўра, америка делегациясига АҚШ Меҳнат вазирининг ўринбосари Эрик Бил бошчилик қилган. Учрашув америка томони ташаббуси билан ўтказилган.
Учрашувда Меҳнат вазири Абдуҳакимов Ўзбекистон президенти И. Каримов фармонига кўра, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Меҳнат вазирлиги сифатида қайта тузилгани ҳақида америкалик суҳбатдошини хабардор қилган. Фармонга кўра, Аввалги вазирликнинг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга доир вазифаси Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтиёрига, кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам бериш ва тайинлаш мажбурияти Молия вазирлигига берилган.
Шу муносабат билан, Меҳнат вазирлиги эндиликда, фақат меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнат хавфсизлиги, меҳнат ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнатга ҳақ тўлаш усуллари ва бошқа бир қатор масалалар билан шуғулланади.
Бундан ташқари, Меҳнат вазирлиги томонидан www.fbm.uz (Feedback Mechanism) сайти яратилиб, у орқали ишчилар ва фуқаролар, ўз меҳнат ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Меҳнат ҳуқуқий назорати давлат инспекциясига мурожаат қилишлари ҳам мумкин.
Ижобий ўзгаришлар суръатларини алоҳида қайд этган А. Абдуҳакимов, 2015 йили мамлакатда учинчи томондан ўтказилган Мониторинг натижаси, пахта терими вақтида республика меҳнат қонунчилиги бузилишига йўл қўйилмаётганини кўрсатди.
Учрашув ниҳоясида, Э.Биль қабул учун ташаккур изҳор қилар экан, Ўзбекистоннинг нафақат халқаро ташкилотлар, АҚШ Меҳнат вазирлиги билан ҳам ижобий ва конструктив ҳамкорлик қилаётганини эътироф этди. У шунингдек, Ўзбекистонда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилганини таъкидлади. Мулоқот якунларига кўра, Америка томони, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёрлигини изҳор қилди.