Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатига йўл қўйилмаслигини тушунтирди
Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатига йўл қўйилмаслигини тушунтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Самарқанд вилояти Меҳнат бош бошқармаси 2016 йил январ-августда 18 ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши таъқиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишларида, шунингдек, пахтани қўлда териш ишларида фойдаланиш таъқиқланганлигини тушунтириш ишларини амалга оширди", - дейилади муассаса хабарида.
Аниқлаштирилишича, ушбу мавзудаги учрашувлар Самарқанд вилоятида 35 та касб-ҳунар коллежлари ва 5 та академик лицейларида мазкур муассасаларнинг масъул ходимлари, директорлари, ўқитувчилари, талабалари, уларнинг ота-оналари иштирокида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, шу каби тушунтириш ишлари Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан ҳар бир туманда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари, барча умумтаълим мактаблари ва мактабчага таълим муассасаларида масъул ходимлар, директорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар, техник ходимлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилди.