Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги call-марказ ташкил қилди

Дата: 22:45, 04-05-2015.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги call-марказ ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Муассасадан хабар қилишларича, call-марказнинг асосий вазифаси фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш ва зарур ҳолларда ижтимоий хизматларни олишда кўмаклашишдан иборат.

Call-марказнинг ташкил этилиши “Кексаларни эъзозлаш” дастури билан кўзда тутилган эди. Вазирликка шу йўналишда қатор вазифалар юкланган. Улар орасида ҳар бир кекса учун индивидуал кўмак дастурларларини ишлаб чиқиш ҳам бор.

Эслатиб ўтамизки, call-марказ – ихтисослашган ташкилот ёки бўлинма бўлиб, у овозли каналлардан келган мурожаатларни қабул қилиш ва қийта ишлаш билан шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: