Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси Россияда музокаралар ўтказмоқда

Дата: 12:51, 03-11-2016.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси Россияга меҳнат муҳожирлиги масаласи бўйича алоқалар ўрнатиш учун иш ташрифи билан жўнаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва Ўзбекистон Меҳнат вазирлигининг ташқи меҳнат муҳожирлиги агентлиги ишини фаоллаштиришдан иборат. Бу эса меҳнат муҳожирлиги масаласи бўйича ҳамкорликни янада юқори даражага кўтаради ва ўзбек фуқароларини РФда қонунан ишга жойлаш масалаларини ҳал қилишни англатади”, - деб таъкидлашди вазирликда.

Агентлик кўмагида ишга жойлаш Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга имкон беради.

Шунингдек, меҳнат муҳожирлари мурожаат қилиши ва юзага келаётган саволларга тезда жавоб олиши мумкин бўлган телефон линияси очиш ҳам режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги экспертларининг РФ турли ҳудудларидаги маъмурий органлар билан алоқа ўрнатиши ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларида юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишга ёрдамлашади.

Ташриф доирасида Красноярск, Кемерово, Астрахань, Москва ва Санкт-Петербургдаги иш берувчилар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: