Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги меҳнат муҳожирларини транспортнинг техник хавфсизлигига эътибор беришга чақирди

Дата: 17:13, 24-01-2018.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат муҳожирларига мурожаат қилиб, уларни хорижга чиқишда транспортнинг техник хавфсизлигига эътибор беришга чақирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Хорижда ишлаш истагида бўлсангиз, чет элга кетиш учун фойдаланилаётган транспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва бошқа жиҳатларга жиддий эътибор қаратишга чақирамиз!”, - дейилади муассаса хабарида.

Фуқаролар чет элга ишга кетиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳар қандай савол пайдо бўлганда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг (0-371) 202-33-55; (0-371) 202-33-66 телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралмоқда.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Қозоғистон ҳудуди бўйлаб ичида ўзбек меҳнат муҳжирлари бўлган автобусда чиққан ёнғин оқибатида 52 Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган эди.

Сурат манбаи: http://www.fergananews.com/news.php?id=26430

Янгилик билан ўртоқлашиш: