Ўзбекистон Меҳнат вазирлигида Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлигида Корея Республикаси Кадрлар ресурсларини бошқариш вазири Ким Пак Сок бошчилигида Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради муассаса матбуот-хизмати.
“Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазири А.Ҳаитов Жанубий Корея делегациясини қутлар экан, Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дўстона муносабатларни жадал ривожланиб бораётгани, Ўзбекистонда бизнес юритиш учун замонавий шароитлар ва имкониятлар, мамлакатимизнинг Корея билан барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини қайд этиб ўтди”, - дейилади хабарда.
Ўз навбатида, Корея Республикаси Кадрлар ресурслари бошқариш вазири Ким Пак Сок А.Ҳаитовга самимий қабул ва Корея делегациясининг ташрифи қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.
“Суҳбат чоғида мақсад ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Кадрлар ресурслари бошқариш вазирлиги ўртасида ҳамкорликнинг ривожланиш истиқболлари, икки тараф ўртасида 2017 йил ноябрда имзоланган Меморандум доирасидаги давлат хизмати ва ходимларни бошқариш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Учрашув охирида томонлар мулоқот конструктив ва дўстона руҳда ўтганини қайд этдилар ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришни муҳокама қилиш учун тайёр эканликларини билдирдилар.
Сурат манбаи: https://news.rambler.ru/other/38845359-koreyskaya-delegatsiya-posetila-mintruda-i-zanyatosti-uzbekistana/