Ўзбекистон Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг ишлари кўргазмада намойиш этилади

Дата: 14:25, 16-05-2014.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда “Камалак жилоси” кўрик танловига юборилган болалар расмларининг кўргазмаси бошланади. Анъанага кўра бу ерда “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланучиларининг ишлари тақдим этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тадбирнинг асосий ташкилотчиси бўлган “Соғлом авлод учун” жамғармасидан хабар қилишларича, экспозицияга мамлакатнинг барча ҳудудларидаги “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларининг 80та энг яхши ишлари ва 100та бадиий буюмлари кирган.
Жами, бу йилги танловда бир ярим мингдан ошиқ болалар қатнашди. Тадбир доирасида Тошкент шаҳридаги 21, 22, 23, 24, 30, 31-сонли “Меҳрибонлик” уйлари болалари ўртасида энг яхши болалар расми конкурси ҳам ўтказилади. Расмлар болалар ва ҳакамлар кўз ўнгида яратилади. Танлов ғолибларига совринлар эса ушбу тадбир ташкилотчиларидан бири бўлган Миср Араб Республикаси элчихонаси қошидаги Фан, таълим ва маданият маркази томонидан тақдим қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: