Ўзбекистон медиа-омбусмани ОАВ ва уларнинг аудиторияси билан ишлашни режалаштирмоқда
Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда медиа-омбудсман институти таъсис этиш режалаштирилмоқда. у ОАВ ва давлат идоралари, жисмоний, юридик шахслар ўртасидаги низоли ҳолатларни ҳал қилиш билан шуғулланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мамлакат Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан хабар беришларича, янги таркиб “ОАВ ҳамда давлат идоралари, жисмоний, юридик шахслар ўртасидаги низоли ҳолатларни ҳал қилишда ўзига хос воситачи вазифасни бажаради”.
Бир томондан медиа-омбудсман институти ОАВнинг қонуний ҳуқу ва манфатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Иккинчи томондан, медиа-омбудсман ОАВ томонидан давлатнинг амалдаги қонунчилигига, жумладан, ахборот соҳасига оид қонун ҳужжатларига риоя этилишини ҳам назорат қилади.
Шу муносабат билан у ўқувчилар, томошабинларва юридик шахсларнинг ОАВ у ёки бу баҳсли материалларига шикоятлари билан ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, медиа-омбудсман институтиАхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қошида ташкил этилади. 1 июнгача тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, агентлик маълумотларига кўра, 2019 йил 1 июнгача Ўзбекистонда журналистнинг миллий гувоҳномасини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда. Унинг ёрдамида иш мақсадларида давлат ва бошқа органларга ташриф буюриш ва зарур маълумотларни олиш мумкин бўлади.
Сурат манбаи: http://www.api.uz