Ўзбекистон мелиорация тармоғида 107,56 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Дата: 16:54, 30-09-2016.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – 1 сентябр ҳолатига келиб Ўзбекистон мелиорация тармоғида мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 107,56 млрд сўмлик пудрат ишлари бажарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Шу жумладан, 631,2 км очиқ ва 199,4 км ёпиқ коллектор-дренаж тармоқлари, 3 мелиоратив насос станцияси, 129 вертикаль дренаж қудуғи ва 25 гидротехник иншоотлар таъмирланди ва реконструкция қилинди.

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасига асосланган ҳолда келтирилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: