Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини деярли 40% кўпайтирди

Дата: 10:11, 06-01-2017.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Ўзбек корхоналари томонидан 2016 йил якунлари бўйича 818,5 минг тонна (38,3% кўп) мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Ўзагроэкспорт” АЖ маълумотларига кўра, шу жумладан, 242,1 минг тонна сабзовотлар (29,6%), 229,6 минг тонна мевалар (28%), 6,8 минг тонна полиз маҳсулотлари (0,8%), 96,2 минг тонна узум (11,7%), 120,2 тонна дуккакли маҳсулотлар (14,7%) ва 124,5 тонна (15,2%) қуритилган мевалар жўнатилди.

65 турдаги маҳсулот экспорт қилинди. Қиймат жиҳатидан экспорт ҳажмлари қуйидаги узушларда: янги узилган гилос (14,4%), майиз (12,8%), ўрик (7,63%), янги узилган узум (7,57%), мош (6,91%), помидорлар (6,86%), фасоль (6,51%), янги кўкат (5,65%), шафтоли (нектарин) янги шафтоли (4,11%) ва янги хурмо (3,96%).

Экспорт дунёнинг 43 мамлакатига амалга оширилмоқда. Жумладан, Испания ва Италияга илк марта консервираланган каперслар, Ливанга ёнғоқлар, Вьетнамга майиз, Бельгияга қуритилган сабзовотлар, Швейцарияга узум ва қовун, Голландияга туршак, Исроила майиз, Чехияга узум ва қуритилган мевалар жўнатилди.

Ўзбекистон экспорти дунё миқёсида энг йирик экспортчилар рўйхатида 48-ўринни эгаллаб турибди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: