Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йилдан-йилга кўпайтириш ниятида

Дата: 11:49, 23-11-2016.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Яқин тўрт йил ичида Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 6% кўпайтириш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2020 йил охирига бориб маҳаллий аграр тармоқ мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳозирги 20 млндан 26 млн тоннагача кўпайтиришни режалаштирмоқда. Айни пайтда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш 23% ўсиб, 4,3 млн тоннага етади. Масалан, гўшт етиштириш 17,6% (275,4 минг тоннага), сут олиш 16,4% (2,35 млн тоннага) кўпаяди”, – деб таъкидлашди “Ўзбекозиқовқатхолдинг”да.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилда фермерлар томонидан 37 млн тоннадан ортиқ турли қишлоқ хўжалик хом ашёси олинди. Жумладан, сабзавотлар, мева ва полиз маҳсулотлари 20 млн тоннани, сут 9,5 млн тонна атрофидани, гўшт 2 млн тоннадан зиёдни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: