Ўзбекистон мева ва сабзовотлари россия савдо тармоқларида илгари санкция эълон қилинган мамлакатлардан келтирилган маҳсулотлар ўрнини босиши мумкин
Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – Ўзбек мева ва сабзовотлари россия савдо тармоқларида илгари санкция эълон қилинган мамлакатлардан келтирилган маҳсулотлар ўрнини босиши мумкин, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу фикр бугун Свердловск вилояти ҳукуматининг раиси Денис Паслер томонидан билдирилди.
Айни пайтда Ўзбекистон Москва томонидан россиялик истеъмол бозорига қўйилган таъқиқнинг салбий оқибатларини камайтириши мумкин бўлган етказиб берувчилардан бири сифатида кўрилмоқда.
“Масалан, мевалар ва янги музлатилган сабзовотларга келсак, Сербия, Македония, Беларусия, Эрон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркия бизнинг маҳсулот етказувчиларимизга айланади. Беларусия, Аргентина, Уругвай пишлоқ етказиб беришни бошлайдилар, бундан ташқари, россиянинг бизга қўшни ҳудуларида ҳам катта ассортимент мавжуд. Шунингдек, “балиқ” ва “денгиз маҳсулотлари” сегментида ҳам муқобил маҳсулот етказиб брувчилар мавжуд”, – деб таъкидлади Д. Паслер.
Эслатиб ўтамизки, 7 августда Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг “миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадларида” махсус иқтисодий санкцияларни қўллашга доир қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ, Россияга Украинадаги воқеалар билан боғлиқ ҳолда санкциялар жорий этган мамлакатлардан бир йил давомида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, хом-ашё ва озиқ-овқатлар олиб келишга таъқиқ жорий қилинди.