Ўзбекистон милий кутубхонасида “Кореяга дарча” ўқув зали очилди

Дата: 11:25, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Милий кутубхонасида “Кореяга дарча” янги ўқув зали очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий кутубхонадан хабар қилишларича, корейс тили ва адабиётини ўрганаётган кишилар сони, шунингдек, корейс тилидаги адабиётларга талаб ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда (уларнинг сони 15 минг кишига етди).

“Кореяга дарча” янги ўқув зали Корея Республикаси тарихи, адабиёти, анъаналари, сиёсий ҳаёти ва мамлакат ютуқлари билан танишишга ёрдам беради.

“Кореяга дарча” лойиҳаси доирасида корейс муаллифларидан тилшунослик, адабиёт, туризм, маданият, тарихга оид 3,051 китоблар, шунингдек, компакт-дискли корейс тили дарсликлари олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: