Ўзбекистон миллат соғлиги рейтингида 85-ўринни олди – Bloomberg

Дата: 21:21, 03-11-2015.

Ташкент. 3 ноября. УзТАГ – Bloomberg агентлиги тадқиқотларига кўра Ўзбекистон миллат соғлиги рейтингида 85-ўринни олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Эстония 57-ўринда, Грузия 71-, Арманистон ва Латвия 79- поғонада. Улардан кейин Литва (80), Тожикистон (84), Ўзбекистон (85), Озарбайжон (87), Беларусь (91), Россия (97), Украина (99), Қирғизистон (101), Туркманистон (104) ва Қозоғистон (111) бормоқда”, - дейилади Bloomberg агентлиги таҳлилчилари БССТ, БМТ ва Жаҳон банки маълумотлари асосида тузган рейтингда.
Рейтингдаги 145 мамлакатдан ҳар бири учун умумий соғлиқ индекси (туғилганда кутилаётган ҳаёт давомийлиги, болалар ўлими даражаси, аҳоли ўлими сабаблари ва ҳоказо) ва соғлиқ хавфлари индекси (тамаки, алкогол маҳсулотлари истеъмол қилиш даражаси, жисмоний фаол бўлмаган, ортиқча вазнли аҳоли даражаси, қон босми, қонида холестерин ва глюкоза юқори аҳоли фоизи) каби кўрсаткичлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, экологик кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинди.
Сингапур энг соғлом миллат деб топилди. Кейинги поғоналарда Италия, Австралия, Швейцария, Япония, Исроил, Испания, Голландия, Швеция ва Германия бормоқда.
Рейтинг охирида Африка қитъаси мамлакатлари жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: