Ўзбекистон Миллий авиакомпания тўртта Airbus самолётини лизингга олади

Дата: 16:24, 23-10-2017.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Келаси йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпания тўртта Airbus самолётини лизингга олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўтган ҳафта Тошкентда иккита халқаро учрашув бўлиб ўтди, уларнинг бош мақсади – компаниянинг ҳаво флоти сонини ошириш ва парвозлар географиясини, шу жумладан, маҳаллий йўналишлар бўйича ривожлантиришдан иборат бўлди.

“Авиакомпания самолёт паркини лайнерларни лизингга олиш, харид қилиш ёки ижарага олиш йўли билан жадал кенгайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда. Ушбу вазифани бажариш учун мутахассислар ўнта йирик халқаро лизинг компаниясидан тижорат таклифларини сўрашди. Сўров мақсади: Airbus A320 тўртта классик модификациядаги самолёти ва Airbus A320 Neoни лизингга олишдир”, - деб таъкидлашди ширкат матбуот хизматида.

Биринчи учрашув классик Airbus A321ни лизингга таклиф этган компания билан бўлиб ўтди. Учрашув давомида техник жиҳатлар муҳокама қилинди. Ўзбек томони лизинг компанияси вакилларини ўз талаблари билан таништирди ва тижорат таклифлари бўйича фикрларини баён қилди. Миллий компания далиллари диққат билан тингланди, хорижий томон олинган техник масалаларни ишлаб чиқиш ва якуний тижорат таклифини тақдим этишига ишонтирди.

Яқин орада ҳаво кемаларини лизингга берувчи бошқа компаниялар билан ҳам музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Замонавий тежамкор аэробуслар 2018 йилда, музокаралар натижасида Ўзбекистон учун энг яхши шартларни таклиф қиладиганлардан сотиб олинади.

Boeing компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича маркетинг директори Исмоил Роббан билан учрашувда эса Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига парвозлар географиясини кенгайтириш ва хизмат кўрсатилувчи йўловчилар сонини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида миллий авиаташувчининг кўп йиллик ҳамкори вакиллари Uzbekistan Airways йўналиш тармоғининг ривожланиши ва 2030 йилгача бўлган даврда қайси ҳаво кемалар парки талаб қилиниши юзасидан ўз қарашларини баён этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: