Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси 11 самолётни сотувга қўйди
Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) турли русумдаги 11 самолётни сотувга қўйгани ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу қарор компания самолёт-мотор паркини унификациялаш доирасида қабул қилинди. Ҳозир сотиладиган ҳаво кемалари эксплуатациядан чиқарилган ва сақланишда. Шунингдек, харидорларга 6 авиадвигател ҳам таклиф этилмоқда”, – деб таъкдланади авиакомпания хабарида.
Сотилаётган самолётлар орасида олтита Ил-76ТД (моделидан келиб чиқиб $1,4 млндан $2,7 млнгача), учта Ту-154 ($2,1 млн атрофида) ва иккита Як-40 ($138 минг ва $290 минг) учоқлари бор.