Ўзбекистон миллий авиакомпанияси 2014 йилнинг биринчи чорагида 573 минг йўловчи ташиди

Дата: 19:01, 02-05-2014.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – 2014 йилинг биринчи чорагида “Ўзбекистон хаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 5,494 рейсларда 573 минг йўловчи ташиди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
МАКдан хабар қилишларича, юк ташиш ҳажми 9,9 минг тоннани ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14% кўпдир. Илк ҳисоб-китобларга кўра, даромадлар 596,3 млрд сўмни ташкил қилади, бу 2013 йилнинг январь-март ойидагидан 50,5 млрд сўм ёки и 9,2% ошиқдир.
Айни пайтда иш ҳақи фонди 63,36 млрд сўмни ташкил этди ва 2013 йилнинг шу давридагига қараганда 15,5% кўпайди. Компанияда ишлаётган 1 ишчига бериладиган ўртача иш ҳақининг Ўзбекистондаги энг кам иш ҳақига коэффициенти 15,1га тенг бўлди (энг кам иш ҳақи – ойига 96,105 сўм).

Янгилик билан ўртоқлашиш: