Ўзбекистон миллий авиакомпанияси 24 йилда илк марта Душанбега чартер рейсини амалга оширди

Дата: 10:36, 01-12-2016.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий авиакомпанияси 24 йилда илк марта Душанбега чартер рейсини амалга оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон  ва Тожикистон делегациялари авиация соҳасида ҳамкорликнинг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий йўналишлари бўйича музокаралар ўтказдилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон ТИВда.

“Душанбе” халқаро аэропорти матбуот хизмати маълумотларига кўра, томонлар авиаалоқа соҳасида ҳамкорлик баённомаси ва 2017 йилнинг бошидан бошлаб Душанбе-Тошкент-Душанбе йўналишида авиаалоқани қайта тиклаш бўйича келишув имзолаганлар.

Эслатиб ўтамизки, икки мамлакат ўртасидаги авиақатнов 1992 йилда тўхтатилган эди. 2000 йилда Ўзбекистон Тожикистон билан виза режимини жорий этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: