Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Аляскага биринчи чартер рейсини амалга оширди

Дата: 22:03, 11-01-2016.

Ташкент. 11 января. УзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Аляскага биринчи чартер рейсини амалга оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон миллий авиаташувчисининг Boeing-757 авиалайнерида 540 нафар япониялик сайёҳ АҚШнинг Аляска марказида жойлашган Фэрбенкс шаҳрига етказилган. Парвозлар Япониянинг учта, Осака, Токио ва Нагоя шаҳарларидан амалга оширилди. Мазкур дастур МАКнинг тижорат департаменти ва Япониянинг InterAvation сайёҳлик компанияси билан ҳамкорликда ташкил қилинган”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

Қайд этиш зарурки, Тошкент-Осака-Токио-Нагоя-Фэрбенкс-Тошкент йўналиши бўйича бундай мураккаб рейс биринчи марта амалга оширилди. У учиш таркиби уқувларини такомиллаштиришга имкон бериб, авиакомпания парвозлари доирасини кенгайтирди ҳамда МАК америка қитъасида мавқеини оширади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: