Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Бразилияга биринчи чартер рейсини амалга оширади

Дата: 17:18, 21-07-2016.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Жорий йилнинг августида Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Тошкент-Рим-Рио-де-Жанейро йўналиши бўйлаб Бразилияга биринчи чартер рейсини амалга оширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бразилияга рейс 1 августга, орт йўналишга рейс 22 августга режалаштирилган. Учишлар барча қулайликларга эга Боинг-767 лайнерида амалга оширилади”, - деб таъкидлашди авиакомпанияда.

Тўлиқ билетнинг нархи 6 560 000 сўм, Тошкентдан Рио-де-Жанейрога 3 445 000 сўмдан, Тошкентдан Рим ва ортга қараб 2 290 000 сўмдан, Тошкентдан Римга 1 560 000 сўмдан.

$1 = 2958,87 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: