Ўзбекистон миллий авиакомпанияси чипталарни онлайн усулда сотиш тизимини ишга туширади

Дата: 12:31, 17-08-2015.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – 2015 йил сўнгига қадар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси авиачипталарни онлайн усулда брон қилиш ва сотиш тизимини ишга туширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида журналистларга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тян Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Авиакомпания электрон тижоратни йўлга қўйиш дастурини жорий этмоқда. Йил охирига қадар авиачипталарни онлайн усулда брон қилиш ва сотиш тизимини ишга тушириш режалаштирган. Бунда мижоз зарур йўналишни кўрсатиб, тезда чиптани сотиб олиши мумкин бўлади. Биринчи босқичда фақат халқаро Visa ва MasterCard тизимлари қўлланилади”, – деб таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, чипталарни миллий валютага сотиш масаласида бир оз мураккабликлар бор ва ҳозирда улар молия таркиблари иштирокида ҳал этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: